Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 447 минг 597 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, республикада пенсия олувчилар 3 миллион 839 минг 508 нафардан иборат бўлса, нафақа олувчилар 608 минг 89 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра:

  • ёшга доир пенсия олувчилар — 3 182 617 нафар;
  • ногиронлик пенсиясини олувчилар — 426 532 нафар;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар — 230 359 нафарни ташкил қилади.

Тайинланган нафақалар бўйича:

  • пенсия ёшига етган эркаклар ва аёллар — 60 829 нафар;
  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандли оналар — 8738 нафар;
  • иш стажи йўқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар 90 840 нафар;
  • боқувчисини йўқотган оилалар — 48 293 та;
  • 18 ёшдан катта 1-2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бор шахслар — 175 912 нафар;
  • 18 ёшгача ногиронлиги бор болалар — 160 746 нафар;
  • 18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандни парвариш қилаётган ота (она) — 62 731 нафар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликларнинг туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади

Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг...

Больше похожих статей