Ўзбекистон ва Миср етакчилари эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси 28 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бутун мусулмон уммати учун муқаддас Қурбон ҳайити билан бир-бирини самимий қутладилар. Ўзбекистон ва Мисрнинг дўст халқларига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари билдирилди.

Жорий йилнинг февраль ойида Қоҳирага олий даражадаги расмий ташриф чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мунтазам ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик муносабатлари аниқ мазмун билан бойиб бораётгани қайд этилди.

Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳалари ва саноат кооперацияси дастурларини илгари суриш бўйича таъсирчан чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Миср етакчилари маданий-гуманитар алмашинувни янада фаоллаштириш муҳимлигини ҳам таъкидладилар.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Манба: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 миллиард сўм аёллар ғоялари учун: Тошкентда йирик грант дастури ғолиблари эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик грант дастури ғолибларини тақдирлаш маросими...

Больше похожих статей