Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудова Наманган вилояти сайловчилари билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Наманган вилояти, Чуст туманида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг наманганлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб, учрашувда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг бош ишончли вакили Иномжон Қудратов томонидан сайловчиларга номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Робахон Махмудова мамлакат ривожи, халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиёти йўлида амалга оширишга қаратилган ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури ва унда илгари сурилаётган устувор йўналишлар билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.

Таъкидлаш жоизки, номзод дастурида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи эканлиги ҳақидаги конституция­вий принцип давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида таъкид­ланиб, халқ ҳокимиятининг ёрқин тимсоли бўлмиш вакиллик демократия­си институтининг роли ва аҳамиятини янада ошириш, мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишини таъминлаш, жамиятнинг инновацион, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ва инсон капиталини ривож­лантириш каби масалаларда изчил таклифларнинг илгари сурилаётгани сайловчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Учрашув якунида сайловчилар томонидан берилган саволларга Президентликка номзод Робахон Махмудова батафсил жавоб берди. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Талабгорлар турнири: Синдаров Накамура билан дуранг ўйнаб, ғалабага яқинлашди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров ФИДЕ талабгорлар турнирининг 12-турида америкалик Хикару Накамура билан дуранг қайд этди. Мусобақа Кипрда бўлиб ўтмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей