6.4 C
Узбекистан
Вторник, 10 февраля, 2026

Қорақалпоғистон аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш учун «Саломатлик поезди» йўлга чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда яна бир саломатлик акциясига старт берди.

Ушбу акция орқали Оролбўйи минтақасининг ҳаво йўллари тармоқлари йўқ, автомобиллар ҳаракати учун шароитлар етарли бўлмаган узоқ ҳудудлари аҳолисини тиббий кўрикдан ўтказиш, уларга зарур дори воситалари ва тиббий сарфлов материалларини етказиб бериш мақсад қилинган.

«Саломатлик поезди»га 1,5 миллиард сўм миқдоридаги 5 тоннадан ортиқ дори воситалари ва тиббий материаллар юкланган бўлиб, улар орасида профилактика мақсадида қабул қилинадиган витаминлар, микроэлементлар ҳамда кардиологик, эндокринологик дори-дармонлар, шунингдек, шахсий гигиена воситалари мавжуд.

Бешинчи “Саломатлик” поездида AК «Дори-Дармон» ва «Ўзбекистон Дори-Таъминоти» томонидан ҳам 1069,7 кг гуманитар юк юборилди. Бу юк 250,7 млн.сўмлик 35 турдаги фармацевтика ва дезинфекциялаш воситаларини ўз ичига олди.

Бу поездларда ҳудудларга йўл олган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг жами 200 нафардан зиёд малакали мутахассислари аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда «Урикзор»да оммавий муштлашув юз берди, бир киши жабрланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 9 февраль куни бир неча фуқаро ўртасида низо келиб чиққан, оқибатда бир киши тан жароҳати...

Больше похожих статей

×