7.2 C
Узбекистан
Четверг, 15 января, 2026

Тошкентдаги мактаб ҳовлисида 26 туп дарахтни кесган эркакка жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги мактаб ҳовлисида дарахтлар кесиб ташлангани тўғрисида xaбар берган эдик. Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, дарахтларга зиён етказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги Мафифидум (собиқ 171-мактаб) ҳудудидаги 26 туп гледичия навли манзарали дарахт 28 май, якшанба куни фуқаро Анатолий Страшко томонидан кесилган.

Видеокузатув камерасининг кўрсатишича, фуқаро бу ишни мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, амалга оширган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 312 миллион 180 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Умра плюс” дастури орқали ҳар бир сайёҳ учун Ўзбекистондаги туроператорларга 100 АҚШ доллари миқдорида субсидия ажратилиши белгиланди

Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантириш ва хорижий сайёҳлар оқимини оширишга қаратилган навбатдаги қарор қабул қилинди. 2025 йил 9 январда “Умра...

Больше похожих статей

×