9.1 C
Узбекистан
Вторник, 11 ноября, 2025

Президент сайлови учун хорижда 56 та сайлов участкаси тузилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 24 май куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 966-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонсининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.

Мажлисда шунингдек, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари тузилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди. 

Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этади.

Таъкидланишича, сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан тўрт кунлик муддатда текширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ёшлар келажаги учун инсонпарвар ёндашув: вояга етмаганларга жиноий жавобгарликни юмшатиш сари янги қадам

Бугунги Ўзбекистон жиноят сиёсатида инсонпарварлик, адолат ва ёш авлодни асраб-авайлаш ғоялари тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Энди жазо — фақат...

Больше похожих статей

×