22.1 C
Узбекистан
Суббота, 20 сентября, 2025

Ўзбекистонда қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Республикада 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади. 2024 йил 1 октябргача республикада қўшимча 2 та газ ўлчаш станцияси қурилади.

15 май «Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори [ПҚ-157-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 июлгача барча табиий газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига онлайн электрон ҳисоблагичлар ўрнатилади. Мазкур ҳисоблагичлар солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниб, ягона автоматлаштирилган табиий газ ҳаракати тизими жорий этилади.

2023 йил 1 октябрдан Ўзбекистондан табиий газни қувурлар орқали ташийдиган корхоналарнинг газни қабул қилиш ва узатиш нуқталарига хроматограф ҳамда электрон ҳисоблагичлар ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

2023 йил 1 июлгача табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотларни киритиш учун ахборот тизими жорий этилади.

2023 йил 1 октябрдан:

  • табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш тўғрисидаги шартномаларга оид маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб борилади;
  • мазкур шартномалар юзасидан электрон ҳисобварақ-фактуралар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида шакллантирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×