14.9 C
Узбекистан
Суббота, 20 сентября, 2025

Чимёнда халқаро курорт маскани барпо этилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Франциянинг “Montagne et Neige Développement” компанияси Чимёнда гондол ва маятник типидаги осма йўллар, 11 та тоғ-чанғи йўлаклари, ёзги ҳамда қишки аттракционлар, шунингдек, 6 минг сайёҳга мўлжалланган меҳмонхона ва коттежлардан иборат умуммавсумий дам олиш маскани қуриш бўйича тендерда ғолиб чиқди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилиши доирасида “Чимён” халқаро умуммавсумий курорт объектларини қуриш бўйича “Билдирсой – Чимён –Нанай” халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси ҳамда Франциянинг мазкур компанияси ўртасида шартнома имзоланди. Мақсад сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма йўлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини юксалтиришдир.  

Бундан ташқари, бу саъй-ҳаракатлар Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишга хизмат қилади. Натижада йилига 3,1 миллион кишига хизмат кўрсатадиган халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади, 451 та янги иш ўринлари яратилади.

Манба:Uz.A

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×