- Advertisement -
Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Жўрабек Жангиров маълум қилди
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш қуйидагича бўлади:
- аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга,
- табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга,
- кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.
Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.