9.8 C
Узбекистан
Суббота, 15 ноября, 2025

Референдум- халқ овози

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,900участниковПодписаться
- Advertisement -

Бундан йигирма бир йил аввал 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантиришга бағишланган Референдум бўлиб ўтган эди.

Бу йил ўтказиладиган референдумда Конституциямизга киритиладиган  кескин кўшимча ва ўзгартиришлар хеч кимни бефарк колдирмаётганлигини жонажон халкимизнинг онгида ва калбида эртанги кунга бўлган ишончи, —ғурур ифтихори порлаб турганлигини ҳар онда гувохи бўлмокдамиз.

 Юртбошимиз таъбири билан айтганда, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хохиш иродасининг ифодаси-ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Олий Мажлис палаталари кенгашларининг 2022 йил 20 майдаги қўшма қарори билан тузилган Конституциявий комиссия таркибига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам, Сенат аъзолари ҳам киритилган.

Конституциявий Қонун лойиҳасини тайёрлаш ва маромига етказишда Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарори билан «Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида»ги  Қонун талабларига риоя этилган ҳолда икки босқичда умумхалқ муҳокамаси ўтказилганлиги, ушбу жараёнда «Meningkonstitutsiyam.uz» электрон платформаси, қисқа рақамли колл-маркази, почта алоқаси, маҳаллалар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва ижтимоий тармоқлар орқали Республикамизнинг барча ҳудудларидан фуқароларимиз айниқса ёшларимиздан 220 мингдан ортиқ фикр ва таклифлар қабул қилинган ва таҳлил қилинган.

Янги таҳрирда қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси конституцияси 65 фоизига яъни моддалар сони ҳозирги 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага оширилаяпти.  128 та модданинг 91 тасига концептуал ўзгаришлар киритилмоқда.

2023 йил 10 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конститтуцияси тўғрисидаги қонунни қабул қилди ва маъқуллаш учун Сенатга юборилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мурожаати бўйича Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартда қабул қилган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарорини (иловаси билан) Ўзбекистон Республикасини конституциясига мувофиқлигини аниқлаш тўғрисидаги ишни Конституциявий суд очиқ суд мажлисида кўриб чиқди.

          Конституциявий суд мазкур Конституциявий Қонун лойиҳасининг референдумга қўйилишини бевосита демократия, халқ ҳокимиятчилигини амалга оширишнинг конституциявий-ҳуқуқий шакли ва ифодаси, деб ҳисоблайди. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси референдумда халқ томонидан тўғридан-тўғри қабул қилинса, ушбу ҳужжатнинг олий юридик кучи ва мақоми янада мустаҳкамланади, Конституцияда белгиланган Ўзбекистоннинг демократик республика эканлиги ҳақидаги тавсифи (1-модда), халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи ҳисобланиши (7-модда), фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита иштирок этиши (32-модда) ҳақидаги конституциявий нормалардан келиб чиқади ҳамда Конституцияга мувофиқдир, деган хулосага келади.

Дарҳақиқат, референдум (лот. referendum — билдирилиши керак бўлган) — умумхалқ овоз бериш йўли билан қонунлар қабул қилиш ва давлат аҳамиятига молик энг муҳим масалаларни ҳал қилиш шакли тушунилади. Референдумнинг сайловлардан асосий фарқи шундаки, референдум ўтказилаётганда бирон бир лавозимга номзод ёки номзодлар рўйхати учун овоз берилмайди, балки унда муайян масала — қонун, қонун лойиҳаси, конституция, конституцияга тузатишлар, мамлакат халқаро мақомига тааллуқли ёки ички сиёсатига оид бирон бир савол қўйилади.

Конституциявий суд Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги референдум ўтказиш масаласига доир қарорида Ўзбекистон Республикаси референдуми 2023 йил 30 апрель — якшанба куни ўтказилишини белгилаганлиги ва бунда «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасида белгиланган талабга риоя этилганлигини аниқлади.

Ўзбекистон Республикаси референдумида овоз бериш бюллетенига қуйидаги матндаги масалани киритиш: «Сиз «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунини қабул қиласизми?»;

«Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси референдумида қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан референдум якунлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгиланган.

Шу билан бирга, «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддасида референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатлар белгиланган бўлиб, Конституциявий суд мазкур масалани ўрганиб чиқди ва референдум ўтказилишини истисно этадиган ҳолатларни аниқламади.

 Сайлов натижалари мажоритар тизим бўйича ҳам, пропорционал тизим бўйича ҳам аниқланиши мумкин бўлса, референдум натижалари фақат мажоритаризм (мутлақ кўпчилик овозини ҳисоблаш) тамойиллари асосидагина аниқланиши мумкин.

Аҳамиятли томони шундаки, Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлиб, фақат референдум йўли билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкинлиги белгиланган. Референдум Ўзбекистон  Республикасининг бутун ҳудудида ўтказилади.

Референдум ўтказиладиган кунга қадар ёки референдум кунида ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси референдумда иштирок этиш ҳукукига эгадир.

Жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ўтказиладиган референдум ҳақида ҳар бир фуқаро албатта билимга эга бўлиши, қонунчиликни яхши билиши, ўз ҳуқуқларидан тўла-тўкис унумли фойдаланиши ғоят муҳим аҳамият касб этади.

Шу мақсадда Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳозирда тайёргарлик ишлари қизғин бошлаб юборилган, яъни Республика ва ҳудудий тренерлар ҳамда участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ва котибликка номзодлар ўқув курслари якунига етказилиб, барча семинар иштирокчиларига референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув-амалий қўлланма тарқатилди. Бундан ташкари Адлия вазирлиги томонидан тасдикланган режа-дастурлар асосида кенг камровли тарғибот тадбирларида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ахолининг қизиқтирган саволларига хукукий тушунтиришлар берилмоқда.

                                                   Амир Шамсикулов

                                                 Миробод туман адлия бўлими бошлиғи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент аэропортида учиб келувчилар залида E-Gate тизими жорий этилди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб келувчилар залида автоматлаштирилган паспорт назорати тизими — E-Gate ишга туширилди. Янги зона Ўзбекистон Республикаси фуқаролари...

Больше похожих статей

×