-0 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Автомактаб ўқитувчилари ИИВ Академиясида малака оширади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳайдовчилар тайёрловчи таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни тартибга солувчи низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3421, 02.03.2023-й.)

Низомга кўра, таълим ташкилотлари ўқитувчи ва ҳайдовчи-йўриқчиларини шартнома асосида қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш (ҳар 3 йилда бир марта) Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан амалга оширилади.

Бунда тингловчилар асосий иш жойидан ажралган ҳолда ўқитилади.Ўқув жараёни 25 нафардан ортиқ бўлмаган тингловчидан иборат гуруҳларда ташкил қилинади.Мазкур курсларда ўқиш учун талабгорлар Академиянинг расмий веб-сайти орқали ариза билан мурожаат қилади.

Ариза келиб тушган кундан эътиборан 3 иш куни ичида ўрганиб чиқилиб, камчиликлар аниқланмаган тақдирда Академия ва талабгор ўртасида шартнома тузилади.Тингловчиларга уларнинг ўқув жараёнида иштирокини таъминлаш ҳамда ўқув дастурларини ўзлаштиришда тютор (ўқитувчи-консултант) ёрдамлашади. Қайта тайёрлаш курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчига диплом, малака ошириш курсини тамомлаган тингловчига эса сертификат тақдим этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сўм курси пасайиши давом этмоқда: ички валютага бўлган талаб курсга босим ўтказмоқда

2026 йил 12 февраль ҳолатига кўра, ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан яна бироз қадрсизланди. Доллар курси 12 270 сўмгача...

Больше похожих статей

×