-0 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

ЖССТ: CОVID-19 га қарши вакциналар инфаркт ва инсульт хавфини кескин камайтиради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада бўлиб ўтган брифингда CОVID-19 га қарши вакциналар ва уларнинг бустер дозалари самарадорлигига доир тадқиқот натижалари ҳақида маълум қилди.

 Қайд этилишича, изланишлар давомида эмлаш воситалари касалликнинг оғир ўтиши ва ўлим хавфини кескин камайтириши яна бир бор ўз тасдиғини топди. Шу билан бирга, вакциналар вирусни юқтирган беморларда инфаркт ва инсульт юзага келишининг олдини олади.

 Қолаверса, ЖССТнинг вакциналар бўйича техник маслаҳат гуруҳи ҳукумлатларга эпидемиологик вазиятни доимий мониторинг қилиб бориш юзасидан тавсияларини берди. Бу коронавирусга қарши дори воситаларининг самарадорлигини баҳолаш ва уларни янада такомиллаштириш учун зарурлиги қайд этилди.

Т. Гебрейесуснинг таъкидлашича, бугун Ер юзидаги эпидемиологик ҳолат уч йил аввалгига нисбатан яхшироқ. Бироқ CОVID-19 га бепарво бўлиш ярамайди. Шу боис ташкилот раҳбари ўтган жума куни дунё ҳозирча янги пандемияга тайёр эмас, деб баёнот берди.

 Эслатиб ўтамиз, ЖССТ хулосасига кўра, касалликка қарши максимал самарадорликка эришиш учун одамлар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланишлари зарур. Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами, яъни:

 60 ёшдан ошганлар;
 сурункали касалликларга чалинганлар;
 иммунитети заиф кишилар;
 ҳомиладор аёллар;
 тиббиёт ходимлари амал қилишлари керак.

Манба: Ўзбекистон ССВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

15 миллион фуқаро шахсий маълумотлари сотилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Рақамли технологиялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “15 миллион фуқаронинг маълумотлари сизиб чиққан” деган хабарлар...

Больше похожих статей

×