-0.5 C
Узбекистан
Четверг, 12 февраля, 2026

Ҳибсхонада вафот этган шахс бўйича баёнот берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура расмий каналларида ҳибсхонада вафот этган шахс бўйича расмий баёнот эълон қилинди. Қайд этилишича, ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум Полат Шамшетов (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими) тўсатдан вафот этган.

Маълумот тариқасида: Суднинг ҳукми билан П.Шамшетов Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли, деб топилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари ва холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Мазкур кўздан кечириш жараёнларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Бухоро вилояти минтақавий вакили, П.Шамшетовнинг адвокати ва яқин қариндошларининг ҳам иштироки таъминланди.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.Суд-тиббий экспертизаси ишчи гуруҳининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги оқибатида вафот этган.Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Новза атрофидаги савдо мажмуасининг ёнғинини бартараф этилди

Тошкент шаҳрининг “Новза” метро бекати яқинида жойлашган савдо мажмуасининг том қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига...

Больше похожих статей

×