-1.1 C
Узбекистан
Среда, 11 февраля, 2026

Шольц Германияга хорижий ишчи кучи зарурлигини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Германия келгусида ҳам рақобатбардош мамлакат бўлиб қолиши учун унга малакали ишчи кучи, жумладан, хорижий ишчилар зарур. Бу ҳақда ГФР канцлери Олаф Шольц, Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқтисодий форумида чиқиш қилганида таъкидлаб ўтди.


Канцлер шунингдек, мамлакатда фуқароликни олиш тизимини ҳам ислоҳ қилишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида эслатиб ўтди. «Биз ниҳоят мамлакатимизда замонавий миграция бўйича қонунларни яратамиз. Агар рақобатбардошли саноат мамлакати бўлиб қолишни истасак, унда бизга малакали муҳандислар, механиклар ва машинасозлар керак бўлади. Ким биз билан қўлма-қўл бўлишни истаса, Германия бундан хурсанд бўлади. Мақсадимиз шу», – деди у.

Бундан буён Германияда яшаётган хорижликларнинг мамлакат фуқаролигини олиш осонлашади. Янги қонун лойиҳасида мамлакатда бир неча йилдан буён яшаб келаётган ва солиқ тўлаётган барча хорижликлар учун Германия фуқаролигини олиш осонлаштирилади. Авваллари Германияда фуқароликни олиш учун саккиз йил керак бўларди, янги қонун лойиҳаси кучга кирса ушбу муддат беш йилга қисқаради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонасини бузиш ҳақидаги хабарлар рад этилди

Собиқ «Тошкент» меҳмонхонаси биносини, ҳозирда Lotte City Hotel Tashkent Palace сифатида фаолият юритаётган иншоотни гўёки бузиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотлар...

Больше похожих статей

×