11.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 февраля, 2026

ДХХ: Самарқандда 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда ва бу асосан мамлакатимизга наркотик моддаларнинг қўшни давлатлардан контрабанда йўллари орқали олиб келиниши билан характерланади.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-тожик” давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр. “опий” ва 6 кг 5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шайхонтоҳур туманида автобус ва велосипед иштирокида тоқнашув содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида автобус ва велосипед иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Жорий йил 7 февраль куни соат 21:50 ларда...

Больше похожих статей

×