Шимолий Корея санкциялар унинг космик дастурини тўхтата олмаслигини айтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Қўшимча санкциялар КХДР космик дастурини ишлаб чиқиш ва разведка йўлдошини яратишини тўхтата олмайди. Бу ҳақда Шимолий Корея етакчисининг синглиси, Корея меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлим бошлиғининг ўринбосари Ким Ё Чжон баёнот берди.

“Ҳарбий сунъий йўлдошларни яратиш масаласи халқимиз хавфсизлиги билан бевосита боғлиқ бўлган энг устувор вазифадир. Халқимиз партиямиз томонидан қабул қилинган разведка сунъий йўлдошини яратиш йўлида ҳар қандай харажат бўлишидан қатъий назар, уни охирига етказишда қатъий туради”, дейилади баёнотда.

Жанубий Корея ҳукуматига мурожаат этар экан, Ким Ё Чжон коинот дастури юзасидан КХДРга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш бўйича халқаро ҳамкорликка чақирувлар Пхеньянни тўхтатишга ёрдам бермаслигини таъкидлади.

“Биз узоқ йиллардан бери санкцияларни бошимиздан кечириб келяпмиз, энди ундан қўрқишимиз керак? Биз суверен давлатнинг қонуний ҳуқуқларини тортиб олинишини кузатиб, жим ўтира омаслигимиз аниқ. Агар керак бўлса, ҳаётимиз эвазига ҳуқуқларимизни тиклаймиз”, деди Чжон.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

22 апрелдан мобил иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

22 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда мобил иловалардан фойдаланиш тартибига муҳим ўзгартиш киритилади. Янги талабга кўра, фойдаланувчининг телефон рақами унинг шахсий...

Больше похожих статей