17 мингга яқин хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,590участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни кунларда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Унга кўра, декабрь ойининг ўтган 12 кунида 192 та ҳолатда истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди.

Ушбу ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 10,2 миллиард сўмни ва газ ҳажми 10,2 миллион метр кубни ташкил этган.

Мутахассислар таҳлилига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 17 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Навоий вилоятида (2,4 млрд. сўм), Жиззахда (2 млрд. сўм), Бухорода (0,9 млрд. сўм), Қашқадарёда (0,267. млрд сўм), Тошкент вилоятида (0,8 млрд. сўм) ва Тошкент шаҳрида (0,165 млрд. сўм) аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бразилиядаги дербида оммавий жанжал: 23 футболчи қизил карточка олди

Бразилияда ўтган Кампеонато Минейро финалида “Крузейро” ва “Атлетико Минейро” жамоалари ўртасида оммавий жанжал юз бериб, жами 23 нафар футболчига...

Больше похожих статей