0 C
Узбекистан
Воскресенье, 18 января, 2026

II Ўзбекистон Халқаро иқтисодиёт форуми доирасида «Муваффақиятли тадбиркорлик йўллари» мавзусидаги бизнес нонушта

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Тадбиркорлик иқтисодиётнинг асосий элементи бўлиб хизмат қилади. У қўшимча қиймат, иш ўринлари яратган ҳолда, иқтисодиёт ва истеъмолчиларни товар ва хизматлар билан таъминлайди. Бироқ, тадбиркорлик фаолияти доимо молиявий ва бошқа хавф-хатарлар билан бирга келади. Тадбиркорликнинг ривожланиши бевосита рағбатлантирувчи қонунчилик ва фискал сиёсат билаб боғлиқ.

II Ўзбекистон Иқтисодий форуми доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) билан ҳамкорликда ташкил этилган “Муваффақиятли тадбиркорлик йўллари” мавзусида бизнес нонушта бўлиб ўтди. Интерфаол муҳокамалар форматида ташкил этилган тадбирда халқаро молия институтлари экспертлари, хусусий сектор, давлат идоралари, тижорат банклари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Бизнес нонуштада ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Алкис Дракинос, Молия вазирининг биринчи ўринбосари Омонулло Насритдинходжаев, шунингдек, маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари сўзга чиқдилар. Муҳокамалар давомида бизнес вакиллари тадбиркорликдаги ўз тажрибалари, молиялаштиришни жалб қилиш ва тадбиркорлик йўлидаги қийинчиликларни бартараф этиш усуллари билан ўртоқлашди.

Тадбирда шунингдек ҳокимларнинг тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ёрдамчилари ҳам иштирок этди. Бундай муҳокамалар маҳаллаларда ички имкониятлар, тадбиркорликнинг ихтисослашуви ва меҳнат ресурсларини ҳисобга олган ҳолда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг омиллари ва йўналишларини аниқлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги бирламчи автомобиль бозорининг тенденциялари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2025 йил якунлари бўйича Ўзбекистондаги бирламчи автомобиль бозорининг динамикаси ва ҳудудий тузилмасига бағишланган...

Больше похожих статей

×