ЖССТ: Европада пандемиянинг янги тўлқини бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Европа мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда. Бу ерда касалликни юқтирганлар сони кун сайин ошиб боряпти.

ЖССТ Европа минтақавий бюроси ва Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Европа маркази раҳбарлари мазкур ҳолат юзасидан қўшма баёнот билан чиқди.

“Афсуски, қитъамизда яна кўрсаткичлар ўсишини кузатяпмиз. Бу COVID-19 пандемиясининг янги тўлқини бошланганидан далолат беради”, — дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, минтақадаги иммунитети заиф кишиларнинг коронавирус ва мавсумий гриппга чалиниш эҳтимоли юқори. Бу эса беморлар сони кўпайиб, соғлиқни сақлаш тизими муассасаларига юкламалар кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Шунга қарамай, ҳар икки вируснинг олдини олиш ва тарқалиш кўламини чеклашда энг самарали восита, шубҳасиз, вакциналардир. Бироқ Европада ҳануз миллионлаб инсонлар CОVID-19га қарши эмланмаган.

‼️Шундан келиб чиққан ҳолда, ЖССТ биринчи навбатда, аҳолининг хавф гуруҳига мансуб қатлами эмланиши учун тегишли чоралар кўрилиши зарур, деб ҳисоблайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марҳум Эшназаров Хосилбек “Жасорат” медали билан тақдирланди

2026 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, марҳум кичик сержант Эшназаров Хосилбек Бекназар ўғли “Жасорат” медали...

Больше похожих статей