16.6 C
Узбекистан
Четверг, 18 сентября, 2025

Тошкентдаги Янгобод бозорида қизил китобга киритилган ҳайвонлар сотилаётгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Янгиобод ихтисослашган бозорида ноқонуний равишда Қизил китобга киритилган ноёб қушлар ва ҳайвонлар сотилаётгани акс этган суратлар тарқалди.

Вазиятни экология қўмитаси инспекторлари, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари ўрганишган. Маълум бўлишича, ҳақиқатан ушбу бозорда йўқолиб бораётган ноёб қушлар ва ҳайвонларни сотаётган шахслар аниқланган.

Тадбир давомида давлат инспекторлари томонидан 3 та ҳолатда ноқонуний равишда сотилаётган жами 63 та тошбақа тегишли тартибда олинган ва қонуний тўхтамга келингунга қадар вақтинчалик Тошкент ҳайвонот боғига топширилган.

Шунингдек, Қизил китобга киритилган ушбу ноёб ҳайвонларни қонунга зид равишда сотаётган фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»нинг тегишли моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш мақсадида ҳуқуқ тартибот идораларига топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×