5.3 C
Узбекистан
Четверг, 6 ноября, 2025

“Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон темир йўллари АЖ Ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 29 сентябрь кунидан бошлаб ҳар пайшанба куни “Aндижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилади.

Президент топшириғини бажариш мақсадида Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларини темир йўл транспорти билан узвий боғлаш, ички туризмни ривожлантириш учун қўшимча 651/652-сонли “Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди қатнови жорий йилнинг 28 сентябрь кунидан йўлга қўйилади.

Жорий йилнинг 29 сентябридан бошлаб ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Aндижондан ҳаракатланаётган “Aндижон — Бухоро” йўловчи поездининг ҳаракат йўналиши Урганч бекатигача узайтирилди.

Йўловчи поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади. Унга кўра, 651/652-сонли “Aндижон — Хива — Aндижон” йўловчи поезди 2022 йилнинг 28 сентябрь – ҳафтанинг чоршанба кунидан бошлаб Aндижондан, 2022 йилнинг 29 сентябрь ҳафтанинг пайшанба кунидан бошлаб Хивадан жўнайди.

391/392-сонли “Aндижон — Урганч — Aндижон” йўловчи поезди ҳаракати 2022 йил 29 сентябрдан ҳафтанинг пайшанба куни Aндижондан ва ҳафтанинг жума кунидан бошлаб Урганч бекатидан ҳаракатланади.

Гўзал ШОКИРЖОНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×