0.3 C
Узбекистан
Суббота, 7 февраля, 2026

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Икки мамлакат етакчилари яқинда Тожикистон-Қирғизистон чегарасида рўй берган фожиали воқеалар билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Давлатимиз раҳбари инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Вазиятни нормаллаштириш юзасидан келишувга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Самарқанд саммитининг асосий якунлари ва унинг доирасида ўтказилган икки томонлама учрашув юзасидан фикр алмашилди.

Олий даражадаги тадбирлар давомида қабул қилинган, энг аввало, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини тайёрлашни тезлаштириш ва илгари суриш бўйича қарорларни тез фурсатда амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди

“Манчестер Сити” клуби Абдуқодир Ҳусановни жамоанинг январ ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эълон қилди. Ўзбек футболчиси сўнгги пайтларда барқарор...

Больше похожих статей

×