Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари амалий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қозоғистон етакчисига Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари муносабати билан далда сўзларини билдирди ҳамда фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини қайд этди.

Икки мамлакат Президентлари Ўзбекистон-Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Савдо, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Шу ойда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 2030 йилгача тоза ҳаво ва кенг кўламли кўкаламзорлаштириш стратегиясини ишга туширилмоқда

Шавкат Мирзиёев 23 март куни Ўзбекистоннинг 2026–2030 йилларга мўлжалланган экологик ривожланиш стратегиясини тақдим этди. Ҳужжат ҳаво ифлосланишини камайтиришдан тортиб...

Больше похожих статей