9.1 C
Узбекистан
Вторник, 11 ноября, 2025

Ўзбекистон Қувайт ОАВ эътирофида!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Қувайт давлатининг «Q-8 Press» газетасида академик Оқил Салимовнинг Ўзбекистон ва унинг тараққиёт йўлига бағишланган «Буюк келажакка буюк мақсадлар ила» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мақолада келтирилишича, 2017 йилдан эътиборан Ўзбекистон тарихида давлатнинг тубдан изчил ривожланиши билан ажралиб турадиган тараққиётнинг янги босқичи бошланган.

«Бу бевосита ўзига хос таҳлилий тафаккур, сиёсий ирода, миллий хусусиятлар билан бир қаторда жаҳон давлатчилигининг илғор тажрибаларини ҳам татбиқ этган ҳолда олға қадам ташлайдиган кучли шахснинг ўрни билан боғлиқ», — деб ёзади муаллиф.

Муаллиф ўз мулоҳазаларини давом эттирар экан, жумладан, шундай дейди: «Давлат раҳбарининг ташаббусларида халқ орзу-умидлари, манфаат ва интилишлари акс этган, бу эса Ўзбекистоннинг янги тарихида учинчи Ренессанс даври бошланганини, умуммиллий манфаатлар доирасида халқ бирлашганини ифодалайди. Натижада Ўзбекистоннинг янги маънавий-ижтимоий қиёфаси шаклланади».

Шунингдек, мақолада Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли, ишончли, соғлом ва тенг ҳуқуқли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга асосланган ташқи сиёсати ҳақида ҳам сўз юритилган. Муаллифга кўра, ушбу тамойиллар мамлакатимизнинг инсонпарварлик ғоялари асосида қурилганидан далолат беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ёшлар келажаги учун инсонпарвар ёндашув: вояга етмаганларга жиноий жавобгарликни юмшатиш сари янги қадам

Бугунги Ўзбекистон жиноят сиёсатида инсонпарварлик, адолат ва ёш авлодни асраб-авайлаш ғоялари тобора муҳим ўрин эгалламоқда. Энди жазо — фақат...

Больше похожих статей

×