Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхасини ўғирлаган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Наманган вилояти Чортоқ тумани «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидаги Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси 10 август кунига ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур ўғирликни содир этган икки нафар шахс қўлга олинган. Улардан бири Чортоқ тумани, иккинчиси эса Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлиб, китоб шаҳарнинг Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг бирида сақлаб келинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўғирланган Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.

Гумонланувчилар Жиноят-просессуал кодексининг 221-моддасига (ушлаб туриш асослари) мувофиқ ушланган, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» акциясида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев мамлакат миқёсидаги «Яшил макон» экология лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этди. Лойиҳа атроф-муҳитни яхшилаш ва...

Больше похожих статей