11.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 8 февраля, 2026

Аэропортда юк аравачалари йўқлигига оид танқидлардан сўнг…

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда аэропортда юк аравачалари йўқлигига оид танқидлардан сўнг «Uzbekistan Airports“ Матбуот хизмати хабар беришича, Тошкент халқаро аэропорти Германиянинг ”Wanzl» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 1000 та янги багаж араваларини қабул қилиб олди.
Бугунги кунда учиб кетиш ва учиб келиш залларига керакли миқдорда юк аравачалари етказилди.

Эслатиб ўтамиз, бир ой олдин Тошкент аэропортида юк аравачалари билан боғлиқ қийин вазият юзага келган эди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, танқидларга сабаб бўлган.

Компаниянинг таъкидлашича, “Abadiya Trade” хусусий корхонаси олдиндан огоҳлантирмасдан ва шартнома шартларини бузган ҳолда ушбу хизматни кўрсатишдан бош тортган ва барча юк аравачаларини олиб кетган. «Uzbekistan Airports» бошқарув компанияси минтақавий аэропортлардан бир қанча юк аравачаларини Тошкентга олиб келишга, шунингдек, қисқа вақт ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчидан аравачалар партиясига буюртма беришга мажбур бўлган.

Қайд этилишича, айни пайтда «Тошкент» аэропорти ўз багаж аравачалари билан тўлиқ таъминланган. Яқин кунларда барча ҳудудий аэропортларга янги хизмат кўрсатиш аравачалари ҳам келтирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Muzliklar erishi bilan dunyo ularda yashiringan suv zaxiralarini yo‘qotish xavfi ostida

Birlashgan Millatlar Tashkilotining Oziq-ovqat va qishloq xo‘jaligi tashkiloti (FAO) Bosh direktori Syuy Dun’yuy. Muzliklar milliardlab insonlar hayoti uchun muhim bo‘lgan...

Больше похожих статей

×