9.6 C
Узбекистан
Понедельник, 9 февраля, 2026

Қорақалпоғистонлик болажонлар Фарғонада ҳордиқ чиқармоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,380участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёзги таътил учун Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Бўзатов туманлари ҳамда Нукус шаҳридан Фарғона вилоятига келган 302 нафар ўғил-қиз Қўқон темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Оролбўйидан келган болажонлар ёз мавсумини мароқли ўтказиши учун сўлим ва баҳаво гўшада жойлашган “Коинот” оромгоҳига олиб келинди. Бу ерда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан ёшлар вақтини мазмунли ўтказиши, дам олиши ва соғломлаштирилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, оромгоҳда болаларнинг билим ва маҳоратларини ошириш учун футбол, шахмат, шашка, стол тенниси, волейбол, расм, рақс, адабиётшунослар, рус ва инглиз тили каби тўгараклар ташкил этилган.

Ёшлар ўзларини қизиқтирган тўгаракларга қатнашиб, иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиради. Бундан ташқари, таниқли ижодкорлар билан учрашувлар, турли танловлар ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар ҳам ўғил-қизларнинг мароқли дам олишларига хизмат қилади. Ошхона ва ётоқхоналарда барча қулайликлар мавжуд.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

10-13 февраль кунлари ёмғир ва ёғингарчилик қорга айланиши мумкин

10-13 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаларининг кириб келиши кутилмоқда. Бу даврда республика бўйлаб об-ҳаво ўзгариб, вақти-вақти билан...

Больше похожих статей

×