21.1 C
Узбекистан
Вторник, 16 сентября, 2025

ЖССТ: Икки ҳафта ичида дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 30 фоизга кўпайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, сайёрамизда эпидемиологик вазият яна мураккаблашмоқда. Хусусан, пандемиянинг қайта авж олиши туфайли кейинги икки ҳафтада COVID-19ни юқтириш кўрсаткичлари қарийб 30 фоиз ошган. Бу “омикрон” штаммининг янги мутациялари кенг тарқалаётгани билан боғлиқ.

Ассосий ўсиш динамикаси Европа ва Америка минтақаси мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади. Ушбу қитъаларда “омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 субвариантлари кўп учрайди. Бундан ташқари, Ҳиндистонда ушбу штаммнинг янги — ВА.2.75 версияси аниқланган ва у айни пайтда мутахассисларнинг кузатуви остида.

ЖССТ раҳбари ўз баёнотида эмлаш касалликка қарши энг самарали восита бўлиб қолаётганини таъкидлаб, ҳукуматларни бу борадаги чора-тадбирларни кучайтиришга чақирди. “Бу нафақат беморлар, балки соғлиқни сақлаш тизими, иқтисодиёт ва бутун жамият учун фойдалидир” — деб қайд этди Гебрейесус. У, шунингдек, маймун чечаги инфекциясининг тарқалиш шиддати ва кўлами ҳақидаги хавотирларини ҳам баён қилди.

Маълум бўлишича, ҳозиргача дунёнинг 58 мамлакатида, олти минг нафар кишида ушбу хасталик тасдиқланган. Эпидемия маркази Европада. Жами беморларнинг 80 фоизи ушбу минтақада яшайди. Қолаверса, Африканинг илгари мазкур инфекция кириб бормаган ҳудудларида ҳам маймун чечаги рўйхатга олиняпти.

Мутахассислар келгусида эпидемиологик вазият янада ёмонлашиши мумкин, деган хулосада.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари болалар ҳуқуқлари бўйича вакилларининг биринчи халқаро форумини қабул қилмоқда ТОСҲКЕНТ, 2025 йил 11-сентабр - Ўзбекистон Республикаси...

Больше похожих статей

×