22.1 C
Узбекистан
Вторник, 16 сентября, 2025

Тартибга солиш сиёсати: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

    Бугун Тошкентдаги  Адлия вазирлиги, ЕТТБ ва АҚШ Халқаро тараққиёт  агентлиги ҳамкорлигида  ушбу мавзуга бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда. Анжуман тартибга солиш сиёсатига бағишланган иккинчи конференция бўлиб, унда парламент ва ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, илмий тадқиқот муассасалари ва жамоатчилик вакиллри, ”Jakobs, Cordova and Associates” халқаро консальтинг ташкилоти, шунингдек Қирғизистон,Тожикистон ва Мўғулистон ҳукумати вакиллари эса онлайн иштирок этмоқдалар.

    Конференциядан кўзланган мақсад, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг номатив –ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашга оид билим, малака ва амалий кўникмаларини ошириш, сифатли ва самарали, ортиқча харажатсиз, ижро этилиши мумкин бўлган қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилинишини таъминлашдир. Тартибга солиш сиёсати солиқ  ва пул-кредит сиёсати билан бир қаторда  мамлакатда  иқтисодиётни бошқариш, барқарор ривожланишга эришиш учу қўлланиладиган асосий  восита ҳамдир.

     Айни вақтда  жамиятимиздаги ўзгаришлар, фуқаролар ва бизнес вакиллари қарор қабул қилувчиларидан очиқ, шаффоф ва далилларга  асосланган  қонунчиликни талб қилмоқда.

     Бу борада Ўзбекистонда норма  ижодкорлигини модерниция қилиш, қонунлар  сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ  “ақлли тартибга солиш” воситалари, жумладан, тартибга  солиш таъсирини баҳолаш тизимини кенг жорий этилмоқда. Олиб борилаётган ишлар натижасида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини ўз самарасини бермоқда.

    Анжуманда сўзга чиққанлар қаторида ЕТТБнинг вакили Альгес Драганус  айни вақтда  ҳукумат томонидан ишбилармонликни  саъй- ҳаракактларини қўллаб-қувватлаш, тўғри йўналишда муҳит яратиш, гендер тенгликни яратиш ,таъсирни баҳолаш жараёнида  гендер инклюзивликни  қўллаш ва галдаги вазифалар ҳақида тўхталди.

  Конференция ўз ишини давом эттирмоқда.

                                                                                     

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Болaлaр учун янaдa хaвфсиз келaжaк ярaтишдa чегaрa билмaс ҳaмкорлик

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари болалар ҳуқуқлари бўйича вакилларининг биринчи халқаро форумини қабул қилмоқда ТОСҲКЕНТ, 2025 йил 11-сентабр - Ўзбекистон Республикаси...

Больше похожих статей

×