9.5 C
Узбекистан
Понедельник, 3 ноября, 2025

Ўзбекистон Президенти Туркманистон билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,880участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 май куни Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сермаҳсул парламентлараро мулоқот, шу жумладан минтақавий форматда ҳам ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон томонини жорий йил 12-13 май кунлари Ашхобод шаҳрида халқаро тадбирлар — Марказий Осиё мамлакатлари ва Россиянинг биринчи Парламентлараро форуми ҳамда Хотин-қизлари мулоқоти муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади.

Форум ишини мунтазам йўлга қўйиш, унинг доимий фаолият юритадиган котибиятини тузиш таклифи қўллаб-қувватланди.

Халқаро кун тартиби юзасидан, минтақавий ҳамкорликни давом эттириш ва кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги самарали шерикликни ривожлантириш, шу жумладан Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, унинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш масалалари бўйича фикр алмашилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×