Тадбиркор Мурод Назаровнинг депутатлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонлик тадбиркор, Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигидан кетди. Бу ҳақдаги кенгаш қарори e-qaror порталида эълон қилинди.

«Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига 39-Қозиробод сайлов округидан сайланган депутат Назаров Муроджон Тахирджановичнинг депутатлик ваколатлари ўз аризасига кўра муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин», — дейилади қарор матнида.

Қарор билан, Мурод Назаров халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси таркибидан ҳам чиқарилди.

Қарорни Тошкент шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев имзолаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат хизматчилари учун магистратура дастури жорий этилди

Тошкентдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида давлат бошқаруви тизимида ишлаётган мутахассислар учун кечки ва масофавий...

Больше похожих статей