19.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 14 сентября, 2025

РШТЁИМ мутахассислари Бухорода 25 нафар ижтимоий муҳофазага муҳтож беморларда юқори технологик операциялар ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,760участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Даврон Туляганов бошчилигидаги бир гуруҳ мутахассислар марказнинг Бухоро филиали фаолияти билан танишиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож беморларга амалий ёрдам кўрсатилди.

Филиал директори, директор ўринбосарлари, бўлим мудирлари, масъул ходимлар ва шаҳар ҳамда туманлар субфилиали раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда филиалда амалга оширилаётган ташкилий, даволаш-диагностик, амалий-услубий, қурилиш каби ишлар муҳокама қилиниб, таклиф ва маслаҳатлар берилди.

Жорий йилда филиал фаолиятини янада такомиллаштириш борасида режалаштирилган тадбирлар хусусида ҳам фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, реанимация бўлимларида даволанаётган беморлар консультация қилиниб, уларга тегишли тиббий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Марказ ва филиал мутахассислари томонидан 25 нафар кам таъминланган, ижтимоий муҳофазага муҳтож беморлар танлаб олинди.

Юрак ўтказувчанлиги бузилган беморларга доимий электрокардиостимуляторлар аппарати ўрнатилди.

Суяк синишларида, умуртка поғонаси патологияларида каминвазив юқори технологияли оператив амалиётлар ўтказилиб, ўт йўли патологияларида лапароскопик операциялар ҳамда эндоскопик стентлаш амалиётлари бажарилди.

Бундан ташқари, коронарография, ангиография текшириш усуллари ўтказилиши таъминланди.

Марказ раҳбари бошчилигидаги гуруҳ томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманлардаги субфилиаллар фаолиятини ўрганиш ҳамда амалий-услубий ёрдам кўрсатиш ишлари давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×