«Ташаббускорлар»га албатта тегишли чора кўрилади» — Халқ таълими вазири Б.Саидов

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқ таълими вазири устозларни изза қилган мансабдорларнинг иши юзасидан ўз телеграм каналида бирламчи расмий мунособат билдирди.
Хабарингиз бор, интернет нашрларда Андижон вилдоятининг Марҳамат тумани 72-ИДУМ ўқитувчилари таълим сифатининг пастлиги учун ота-оналар олдида узр сўрашга мажбур бўлишгани ҳақида материаллар чиққан эди.
Ҳолат юзасидан Б.Саидов ўз мунособатини билдирди:
«Ҳурматли жамоатчилик вакиллари!

Бугун Марҳамат туманида юз берган ҳолатни нафақат ўқитувчиларимизнинг шаънини ерга уриш балки Давлатимиз сиёсатига қарши амалга оширилаётган ҳаракат деб баҳолайман.

Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис бугун Давлатимиз Раҳбари ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш масаласини Давлат сиёсатининг энг юқори даражасига олиб чиқдилар.

Бу ҳаракат қандай мақсадда амалга оширилгани менга қоронғу, лекин айбдорлар албатта жавоб бериши керак. Шу ўринда мен ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўраб қоламан. Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!

Ҳозирда Халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган «ташаббускорларга» албатта тегишли чора кўрилади».


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон озиқ-овқат тизимлари ва иқлим чораларини уйғунлаштириш бўйича 20дан ортиқ давлатлар қаторига қўшилди

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан, БМТнинг Озиқ-овқат тизимлари бўйича мувофиқлаштирувчи маркази ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти...

Больше похожих статей