21.2 C
Узбекистан
Пятница, 19 сентября, 2025

Ўзбекистонда ҳафтанинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келишидан сўнг бугун эрталаб Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво ўрнашди, — дея хабар берди Гидрометеорология хизмати маркази матбуот хизмати.

24-25-26 — январь кунлари кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бироқ, Қозоғистон ҳудудларидан бизга кириб келган совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тарк этишга шошилмаяпти. Кечалари ва эрталабки соатларда 0-3° совуқ, баъзи жойларда 5° совуққача атрофида бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат 5-8° илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари 6-9° совуқ, кундуз кунлари 3°-2° илиқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-10° илиқ, баъзи жойларда 12° илиқ атрофида бўлади.

Шунингдек, жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×