Туркий давлатлар ташкилоти Ўзбекистон ва Қозоғистон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияси олқишламоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Бош котиби Багдад Амреев Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари томонидан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларациянинг имзоланганини қутлаб махсус баёнот берди.

“Ушбу тарихий воқеа кўп асрлик дўстлик, аҳил қўшничилик, муштарак тил, тарих ва буюк маданий мерос билан ўзаро боғланган туркий халқлар қардошлигининг ёрқин намунасидир. Қозоғистон-Ўзбекистон иттифоқчилик муносабатлари, шубҳасиз, Президентларнинг тарихий қарори ва икки қардош давлат сиёсий иродаси бўлиб, Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизлик маконини ўрнатишга қаратилган. Қозоғистон ва Ўзбекистон муносабатларининг янги даражаси улар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан бирга, туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш ва интеграциялашга ёрдам беради ҳамда бутун туркий дунёнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги йўлидаги муҳим қадам бўлиб хизмат қилади”, — деб баёнот берди ТДТ Бош котиби.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда тақиқланган сайтлар ва каналлар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда материалларини тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин бўлган интернет-ресурсларнинг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Тегишли қарор Ўзбекистон Республикаси Олий суди...

Больше похожих статей