-1.6 C
Узбекистан
Четверг, 6 ноября, 2025

Маданий мерос объектларига зарар етказилди(ми?)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори Турсунали Кузиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятидаги маданий мерос объектлари ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида Ғаллаорол тумани Сарбозор МФЙ ҳудудида жойлашган “Сарбозор” (Қончиқар тепа) археология ёдгорлигида қурилиш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди. Жумладан, Ғаллаорол туман ҳокимининг 2015 йил 12 декабрдаги тегишли фармойиши асосида фуқаро T.Бга берилган ер участкасида яъни маданий мерос объектининг муҳофаза ҳудудида автомобилларни ювиш шохобчаси қурилиб, Жиззах вилояти Маданий мерос бошқармасининг рухсатисиз бошқа шахс томонидан фойдаланилиб келинаётганлиги аниқланди. 

Ҳолат бўйича Ишчи гуруҳ томонидан Жиззах туманлараро маъмурий судига Ғаллаорол туман ҳокимининг 2015 йил 12 декабрдаги тегишли фармойишини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида даъво ариза юборилиши таъминланди. 

«Сарбозор» (қончиқар тепа) археология ёдгорлигидан фойдаланиш назоратга олинди.

 Шунингдек, Фуқаро Абдукаримов Мақсуд томонидан Зомин тумани “Навоий” ҚФЙ, Аччи қишлоғи ҳудудида жойлашган “Жин тепа” археология маданий мерос кўчмас мулк объектига зарар етказилган яъни маданий мерос кўчмас мулк объекти ҳудудига фуқаролар томонидан турар жой биноси қурилган. 

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Маданий мерос объекти ҳудудига Жиззах вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан муҳофаза белгилари ўрнатилди.

Бундан ташқари, Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Зомин тумани Ғаллакор ҚФЙ, Сирғали қишлоғи ҳудудида жойлашган “Жар тепа” археология маданий мерос кўчмас мулк объектининг ғарбий қисми қисман текисланган. Бунинг натижасида давлатга етказилган зарар миқдори 477 млн. 576 минг 800 сўмни ташкил этганлиги аниқланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×