Жиззахда фуқаро МИБ ходимларини калтаклади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Bu Kun информацион дастурида қайд этилишича, жорий йилнинг 24 апрель куни Жиззах вилояти Зомин туманида қарийб 300 млн қарзини тўламай келаётган фуқаронинг уйидан МИБ ходимлари телевизор, микротўлқинли печь ва чангютгичларини қарз эвазига олиб кетишган.

Воқеанинг эртаси куни қарздор шахс МИБ ҳодими Мирзаевга қўнғироқ қилиб, қарзини тўлашни ваъда қилган.

Шундан сўнг, қарздор  фуқаро МИБ ходимлари — Умматов ва Мирзаевларни автомашинасида овлоқ жойдаги пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехига олиб бориб, ушбу давлат ижрочиларига ўртача даражадаги тан жароҳатлари етказган.

Таъкидланишича, фуқаро Аsakabank фойдасига 288 млн 122 минг сўм ва давлат фойдасига 11 млн 525 минг сўм давлат божини тўламаган.

Содир этилган ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда Ўзбекистондаги илк қон плазмасидан дори воситалари ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади

Андижон вилоятида фармацевтика соҳасида умумий қиймати 203 млн доллар бўлган 16 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Уларнинг энг муҳимларидан...

Больше похожих статей