Польшада янги Ўзбекистонга бағишланган махсус журнал чоп этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Варшавада Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон: бизнес-фаолият маркази, ноёб маданият ва жаҳон туризми» номли махсус журнал нашрдан чиқди.

80 саҳифадан иборат мазкур нашр Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан «REA» нашриёти ва «Drukarnia Skleniarz» матбаа концернининг техник кўмагида чоп этилди.

Журналнинг кириш қисмида Президент Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти очиб берилган. Нашрдаги 17 та махсус бўлим иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, банк, молиявий ва ижтимоий соҳалар, пенсия таъминоти, камбағалликни қисқартириш, сайёҳликни ривожлантириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат, экология ва табиатни муҳофаза қилиш сингари энг муҳим йўналишларни қамраб олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Абдураҳим Нутфуллоев Остонадаги дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирида олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик дзюдочи Абдураҳим Нутфуллоев Остона шаҳрида ўтаётган Qazaqstan Barysy Grand Slam турнири ғолибига айланди. -66 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида...

Больше похожих статей