8.9 C
Узбекистан
Пятница, 2 января, 2026

“Навбаҳор”–“Пахтакор“ учрашувидаги вазият юзасидан қўшимча маълумотлар эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,220участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати “Навбаҳор”–“Пахтакор“ учрашувидаги вазият юзасидан дастлабки берган маълумотларини тўлдирди.

Унга кўра, дастлабки маълумотда учрашувдан кейинги тартибсизликда ҳудудий ИИБга олиб кетилгани айтилган фуқароларнинг сони 2 нафардан 7 нафарга кўпайган.

“Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «в», «г» бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирга қадар 6 нафар фуқаро Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 1 нафар фуқаро эса 183- ва 194-моддалари бўйича жавобгарликка тортилди”, дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида.  

Эслатиб ўтамиз, 7 апрель куни “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ жамоалари ўртасидаги ўйин 1-2 ҳисобида “Пахтакор”нинг ғалабаси билан якунлангач, мезбон жамоанинг мухлислари томонидан ўйиннинг 89-дақиқасида белгиланган пенальти борасида эътирозлар келиб чиққан эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 2025 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси ва аҳоли даромадлари таҳлили (+инфографика)

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилларда камбағалликни қисқартириш бўйича энг сезиларли суръатлардан бирини намоён этди. Бу эса, ўз...

Больше похожих статей

×