2.1 C
Узбекистан
Пятница, 30 января, 2026

Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

5 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланган Олган Бекарни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, элчини мазкур тайинлов билан табриклади ва унга Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифини ташкил этиш бўйича фикр алмашилди. Шунингдек, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон – Туркия кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр мамлакатдаги дипломатик фаолиятини тугатганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманган вилоятида ҳоким ёрдамчиси йирик миқдордаги пора билан қўлга тушди

Наманган вилояти Пап туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот...

Больше похожих статей

×