Ўзбекистонда Қозоғистоннинг COVID-19’га қарши вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ўзбекистонлик ҳамкасби Абдуҳаким Ҳожибоев билан ўтказган музокараларда Ўзбекистондаги корхоналардан бирида Қозоғистоннинг QAZCOVID-IN нофаол вакцинасини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

“Эпидемияга қарши курашишда ҳамкорликни фаоллаштириш, бундай вазиятларда тезкор жавоб қайтариш борасида ўзаро самарали ҳамкорлик тузиш, шунингдек, мана шундай эпидемиологик вазиятларда доимий ахборот алмашиш ва уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ўтказишни йўлга қўйишни таклиф қиламиз”, — деди А.Цой.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишмоқда.

Кеча, делегация аъзолари Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бўлиб, коронавирусни даволаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси билан танишганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни бюджет сиёсатига жорий этиш

Тошкент шаҳрида 6 апрель куни «Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув: иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда соғлом атроф-муҳит ҳуқуқини бюджетлаштириш»...

Больше похожих статей