Андижонда ерни $45 мингга ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

ДХХ ва Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ернинг ноқонуний савдоси бўйича қатор жиноятлар аниқланди.

Хусусанн, Андижон вилояти туманларидан бирининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи маҳаллий фермер хўжалигига қарашли мевали боғдан иборат 1 га ер майдонидан вақтинча ижара шартномаси асосида фойдаланиб келган.

У мазкур ер майдонини тасарруф этиш ва 3-шахсга ўтказиш ҳуқуқига эга бўлмасада, $45 мингга сотишга уринади.

Ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс ушланди.

Ер сотиш орқали ноқонуний даромад орттиришга уриниш Тошкент вилоятида ҳам содир этилди.

Хусусий тадбиркор Қибрай туманининг Тузел мавзесида жойлашган 2 га ерни харидорга $1 млн эвазига сотишга келишиб, шундан $ 10 мингини олган вақтида қўлга олинди.

Терговолди суриштирув давомида мазкур шахс мунтазам ноқонуний ер сотиш билан шуғуллангани аниқланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

БМТ глобал исиш хавфли чегарадан ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Дунёда глобал исишни саноатлашувгача бўлган даврга нисбатан 1,5°C даражасида ушлаб қолиш эҳтимоли паст. Бироқ иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартириш ҳароратнинг...

Больше похожих статей