17.9 C
Узбекистан
Четверг, 16 октября, 2025

“Қишлоққурилишбанк” масъул ходими 1,2 млрд сўмни “растрата” қилгани фош бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” масъул ходими йирик миқдорда давлат маблаҳини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълумотига таяниб Qalampir.uz нашри ёзмоқда.

Қайд этилишича, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Шунингдек, ушбу текширув давомида Ш.Ш. ва бошқалар томонидан ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Сариосиё туман бўлими ташаббуси билан ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Қайд...

Больше похожих статей

×