Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?



Тошкент. «Кўча» жонланиб, яна «доля» талабига ўтмоқдами?

«Фейсбук» ижтимоий тармоғида Абдуқодир Муҳаммадрасул исм-шарифли фойдаланувчи хавотирли пост қолдирибди. Ундан «кўча» жонланиб, савдогарлардан «доля» талаб қилишга ўтаётгани эҳтимоли юқори экани англашилади. Фойдаланувчи шундай ёзади: Бу хақида xabar.uz ёзмоқда.

«...Ёшлигимда акалар айтишарди: «Ҳар ойда «кўча»га пул бериш керак. Сени ҳимоя қилишади».

Кейинчалик «кўча» ҳам, «уй» ҳам давлатни ўзи бўлди. Ҳар ойда пул бериб борардик. Ҳимоя қилишарди. Кимдан?! Ўзларидан, албатта. Пул бермаган савдогарнинг дўконига «кўча»лар келар, бир айб топиб, жарима солиб кетишарди. Бир акамиз бир йил пул бермади. Роса хурсанд юрди. Биз ҳар ойда 150 (доллар)дан бериб борардик. Йил охирида акамиз дўконига келиб, уч кун пойлаб, охири чек урмаганлари боис жарима солди ҳамда 1500 (доллар)га ва «аъзо қилиб» кетди...

2008 йил. Туманга «доля»сини бериб борар эдик. Дўконга бир оила кирди. Харидлар қилишди. Ҳатто фарзандига ҳам нарсалар олишди. Ҳисобда дўллар бериб чиқишди. «Харидорлар» очган эшикни солиқчилар ёпишди: «Республикаданмиз!».

Туманга қўнғироқ қилдик. «Ака, бизларга пул беришингизни айтманг, илтимос! Бизнинг кучимиз етмайди. Ўзингиз ҳал қилиб олинг». 4000 (доллар) норасмий жарима ва 5-10 дона эски кийимлардан расмий жарима солишди.

Раҳбаримиз ўшанда ҳақиқий кўчаларни қумсаб қолдилар. «Улар бўлганида гапига жавоб берарди. Босмачи бўлса ҳам мард эди. Пул берганга тегмасди...».

...Уч йил аввалги жанозадан кейин бундай ёзилмаган қоидалар йўқ бўлганди. Шу давр мобайнида бировга бир сўм бермадик. Белгиланган солиқларни тўлаб одамдек ишладик.

Кеча «кўчалар» келишибди. Январ ойидан яна тайёргарликни кўрармишмиз...».


Мазкур пост икки кундан бери фойдаланувчининг саҳифасида турибди. Табиийки, билдирилаётган фикр-муносабатлар ҳам ҳар хил. Бироқ ҳали бирорта ваколатли орган баёнот беришга шошаётгани йўқ...
Вернуться назад