Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайиши муносабати билан ДСҚ тушунтириш берди

ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайиши муносабати билан ДСҚ тушунтириш берди




ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайиши муносабати билан ДСҚ тушунтириш берди

ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайиши муносабати билан ДСҚ тушунтириш берди деб ёзади
Ishbilarmon.uz
Унга кўра:
1) ҚҚС ставкасини қўллаш қисмида
2019 йил 1 октябрдан бошлаб сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС ставкаси шартномалар тузилган санадан қатъи назар, 15% миқдорида қўлланилади ва улар бўйича тўлов амалга оширилади.

2) Товар-моддий захиралар қолдиқлари бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш бўйича
2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайиши муносабати билан, 2019 йил 1 октябргача 20% ставка бўйича сотиб олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича, шунингдек, ТМЗ қолдиқлари, тайёр маҳсулотлар, узоқ муддатли активлар бўйича аввал ҳисобга олинган ҚҚС миқдорига тузатиш киритилмайди.

2019 йил 1 октябрдан кейин ҚҚСни ҳисоблаш ва тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтишда ҚҚС суммалари ҳисоб-китоб қилинган вақтда амалда бўлган (амал қиладиган) ставкалар бўйича қатъий равишда ҳисоб-китоб қилинади.

3) Узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаш ҚҚС тўловчилари учун узоқ муддатли активлар бўйича ҚҚСни ҳисоблашнинг амалдаги механизми сақланади.

Тадбиркорлик фаолияти доирасида фойдаланиладиган кўчмас мулк устав фондига ҳисса сифатида сотиб олиш, қуриш, олиш вақтида солиқ тўловчи (олувчи) 36 календарь ой мобайнида ҚҚСни тенг улушларда ҳисоблаш ҳуқуқига эга. Кўчмас мулк ва номоддий активлар бундан мустасно, асосий воситаларнинг устав фондига ҳисса сифатида қабул қилинган, солиқ тўловчи (олувчи) 12 календар ойи мобайнида қўшилган қиймат солиғи суммасини тенг улушлар билан ҳисоблаш ҳуқуқига эга.

Тугалланмаган қурилиш объектини сотиб олишда (қуришда) солиқ тўловчи солиқ кодексининг 218-моддаси тўққизинчи ва ўнинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ишга туширилганда ҚҚС суммасини ҳисоблаш ҳуқуқига эга.

4) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб 15 фоиз миқдорида ҚҚС ставкалари жорий қилинганлиги муносабати билан солиқ ҳисоботларини тақдим этиш масаласи бўйича.

Солиқ тўловчилар 2019 йил сентябрь ойи учун Молия вазирлиги ва ДСҚнинг 21.01.2019 йил 3126 сонли қарори билан тасдиқланган шакллари бўйича ҚҚС бўйича солиқ ҳисобот тақдим этадилар.
2019 йил октябрь, ноябрь ва декабрь ойлари учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботида ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизгача пасайиши инобатга олиб ўзгариш киритилади ва товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича ўсиб борувчи тартибда 2019 йил 9 ойлик ва 4-чорак учун алоҳида-алоҳида акс эттирувчи ўзгаришларни ўз ичига олади.

5) ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани тузатиш тартиби.
Солиқ кодексининг 205-моддасида назарда тутилган ҳолларда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базани тузатишда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш вақтида амал қилувчи ҚҚС ставкаси қўлланилади. Бунда солиқ кодексининг 222-моддасига мувофиқ қўшимча ҳисоб-фактура расмийлаштирилади.


Вернуться назад