Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур


ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 21-24 август кунлари Сурхандарё да, БМТ Тараққиёт дастури айнан шу масалага қаратилган. Дастур ўзаро боғлиқ учта компонент- “Сув ресурсларини бошқаришнинг миллий тизими ва сув ресурсларини интегратциялашган ҳолда бошқариш”, “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш”, Хабардорликни оишириш”, компонентлар доирасида ишларни амалга оширилган холда, сув хўжалиги соҳасида кўмаклашишга қаратилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади миллий сув ҳавзалари ва фермер хўжаликлари сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича ташкилотларнинг техник салоҳиятин мустаҳкамлашга, шунингдек, ўқув дастурларини амалга оширишга маъсул бўлган миллий муассаларнин салоҳиятини оширишга қаратилган.

Дастурнинг биринчи ярмида кунида БМТ Тараққиёт дастури лойиҳа раҳбари Улуғбек Исламов мазкур дастур ва унинг “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” 2-компонентни доирасида 2017-2019 йилларда бажарилган ишлар ҳақида маълумот берди.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

Таъкидланишича, сув ресурсларини бошқаришда техник салоҳиятни мустаҳкамлаш учун Фарғона, Сирдарё, Самарқанд, Сурхондарё,Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари танлаб олинган. Ушбу вилоятнинг ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан ҳамкорликда сув таъминоти ва сув ресурсларини самарали бошқариш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, ходимлар малакасини ошириш бўйича иш олиб бориляпти. Тадбирда Марказий Осиё минтақавий экологик марказнинг Ўзбекистон филиали томонидан амалга оширилаётган 3-компонент доирасида Сувни тежаш бўйича хабардорликни оишириш (UzWaterAware) лойиҳасининг аҳамияти ҳақида мазкур лойиҳа экспертлари Резида Эрдман ва Екатерина Устиненко гапириб берди.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

Иккинчи кун эса медиа-тур иштирокчилари Аму-Сурхон ирригатция тизимлари ҳавза бошқармасида бўлишди. Бошқармада “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” 2-компонент доирасида БМТ тараққиёт дастури томонидан тўртта йўналиш бўйича тренинглар ўтказилмоқда. Ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш, насос станциялари, йирик сув омборлари ва гидроиншоатлардан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини барқарор бошқариш бўйича ўқув машғулотларида вилоятдаги сув ҳўжалиги мутахассислари ва раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда. Машғулотларни Сув ҳўжалиги вазирлиги вакиллари ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизатциялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари олиб боришяпти.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

Медиа-турнинг 3-куни, 22-августда иштирокчилар Шеробод туманидаги “Таллашқон келажаги” сув истеъмолчтлари уюшмасида бўлишди. Уюшма биноси “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” 2-компонентли доирасида БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳаси асосида таъмирдан чиқарилиб, компютер ва жиҳозлар билан таъминланган. Медиа-тур иштирокчилари мазкур уюшма фаолияти билан танишар экан, мироблар билан суҳбатлашди. БМТ Тараққиёт Дастури лоёиҳаси асосида “Таллашқон келажаги” SIU худудидаги 5 та хонадонда томчилатиб суғориш технологияси тақдим этилган эди. Шеробод тумани Боғобод маҳалласида яшовчи Абдураимовлар хонадони шулар жумласидан.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

-Томчилатиб суғориш тизими жуда фойдали экан. Авал ариққа сувга чиқардик. Вақтим ариқма-ариқ сув пойлашга кетиб қоларди. Агар бу тизимдан тўғри фойдаланса бир йилда уч марта ҳосил олса бўлар экан,-дея Абдураимовлар оиласи бир йиллик тажрибасини ўртоқлашди.- Ёз вақтида сув танқис бўлади. Бу йил бизга ариқда сув бор йўқлиги билинмади. Томчилатиб суғоришнинг қулайликлари кўп экан. Бегона ўтлар кўп ўсмайди, ҳосил ҳам яхши. Ўн сотих майдондан бир тонна помидор олдик.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

“Талашқон келажаги” SIU икки минг гектардан зиёд суғориладиган майдонларни сув билан таъминлаш учун хизмат қилади. Худуднинг асосий сув манбаи бўлган “R-20” канали 1967 йилда қурилган бўлиб кейинги йилларда таъмирлашга муҳтож ўлиб қолган эди. Сув йўқотишлари кўп бўлганидан қулоқнинг охиридаги фермер хўжаликларида сув яхши етиб бормас эди. БМТ тараққиёт дастури лойиҳаси асосида мазкур канал таъмирдан чиқарилиди. Натижада сув йўқ йўқотишларнинг олди олинди, сув мўл бўлганидан энг чекка худудлардаги майдонларда ҳам экинлар яхши ривожланди. Айниқса фермерлар бу йил пахтадан юқори хосил кутилмоқда.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур

-Пахталаримизни бир марта сувлаб қолардик. 10 сентнер хосил олардик. Канак носоз бўлгани учун сув етиб бормай йўлда қолиб кетар эди. Таъмирлангандан сўнг мана уч мартагача суғоришга улгуряпмиз. Сув яхши етиб боряпти, хосил 25-30 сентенерга чиқди,-дейди “Ислоҳот йўли” фермер хўжалиги раҳбари Шуҳрат Ҳайитов.

Икки минг гектардан ортиқ сувғориладиган ерларни сув таъминотини яхшилашга ҳизмат қилади. БМТ Тараққиёт дастури томонидан мазкур уюшмани жиҳозлаб таъминлаб берилди. Компюътер ва бошқа керакли жиҳозлар билан тўлдирилди. Медиа- тур иштирокчилари ушбу бинонинг шароитлари билан ўрганиб чиқишди. Шунингдек ушбу уюшма ҳудудидаги 5 та хонадон БМТ тарқаққиёт дастури лойиҳасида асосида томчилаб суғориш технологияси билан таъминланган. Журналистларимиз ҳам бу хонадонга ташриф буюриб бир қатор технологияларнинг ишлаш усуллари билан танишиб чиқдилар дейди Ўзбекистон Республикаси Матбуот котиби Шуҳрат Суюнов.
ОАВ вакиллари иштирокида Сурхондарёда сув хўжалиги объектларига уюштирилаётган медиа-тур


Лобар Мирзо
Вернуться назад