Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Нур қайтаргич керак (ми)...?

Нур қайтаргич керак (ми)...?



Нур қайтаргич керак (ми)...?

Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХ бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбири доирасида вилоят ҳудудидаги юк автомобиллари автотураргоҳларида, юк автомобиллари ҳайдовчилари билан йўл ҳаракати ҳамда юк ташиш қоидаларига риоя этиш, йўлларда ҳаракатланишда чап қаторни банд қилмаслик, хавфсизлик нуқтаи назаридан юк автомобилининг габарит ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда нур қайтаргичлар ўрнатиш, лозимлиги юзасидан навбатдаги тарғибот суҳбатлари ташкил этилди.

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Шунингдек, суҳбатлар давомида юк автомобилининг орқа ёки ён қисмларида муҳофаза тўсиқлари мавжуд бўлмаган ҳолларда муҳофаза тўсиқларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эканлиги тушунтирилди.

Нур қайтаргич керак (ми)...?

Мазкур тадбир давомида фойдаланишда бўлган 241 та юк автомобилларининг ён ва орқа томонларига нур қайтаргичлар ўрнатилиши ташкил этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда нохуш ҳолатларни барвақт олдини олиш, юк ташишда хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлашдан иборат.

Юк автомобиллари ҳайдовчиларидан юк автомобилларининг орқа ён томонларини нур қайтаргичлар билан жиҳозлаш, мунтазам равишда габарит чироқларининг соз ҳолда бўлишини назорат қилиб боришларини сўраймиз.





Вернуться назад