Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Қувончи чексиз, талабалар

Қувончи чексиз, талабалар



Қувончи чексиз, талабалар

Бугун “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Тошкент темир йўл муҳандислари институтида магистр ва бакалаврларга диплом топширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилди институт матбуот хизмати.
Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти, жамоатчилик вакиллари, битирувчиларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирок этди.

Маросимда институт ректори Маъруфжон Расулов битирувчиларга муваффақият тилаб нутқ сўзлади ва йиғилганларни ҳаётларидаги муҳим босқич якунланаётганлиги билан табриклаб, касбий соҳаларида омадлар тилади. Энг яхши бакалавр ва магистрларга имтиёзли дипломлар топширилди", — дейилган хабар матнида.
Битирувчилар институт раҳбариятига, профессор ва устозларига таълим-тарбия ва билим олиш учун яратилган шароитлар учун миннаддорчилик билдирдилар ҳамда ўзларининг барча куч ва орттирилган билимларини мустақил Ўзбекистон ривожи учун қўллашга аҳд қилдилар.

Бу йил 15 та мутахассислик бўйича 80 нафар талабага магистрлик, 20 та мутахассислик бўйича 1013 нафар талабага бакалавр дипломи ва институт эсдалик кўкрак нишони топширилди.
Вернуться назад