Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Дин ишлари бўйича қўмита: 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди

Дин ишлари бўйича қўмита: 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди



Дин ишлари бўйича қўмита: 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича ОАВ учун брифинг бўлиб ўтмоқда. Тадбир Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этилди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов ҳайит намози бўйича қатор маълумотларни эълон қилди.

Хусусан, унинг сўзларига кўра, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 16 минг 932 нафар ички ишлар ходимлари байрам ўтадиган объектларга жалб этилди.

“Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайит намозини жойларда тартибли, тинч-осойишта ўтиши таъминланди”, - деди у.
Вернуться назад