Главная > ЖАМОАТЧИЛИК > Сўнги тўрт йил ичида иқлим кескин ўзгариб бораяпти. Бунга нима сабаб?

Сўнги тўрт йил ичида иқлим кескин ўзгариб бораяпти. Бунга нима сабаб?


Сўнги тўрт йил ичида иқлим кескин ўзгариб бораяпти. Бунга нима сабаб? Иқлимнинг кескин ўзгариб кетиши натижасида яшил ўсимликларга катта талофат етиб бормоқда. Ушбу ходисаларга ечим топиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) “Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида матбуот анжумани ва давра суҳбати ўтказди.

Сўнги тўрт йил ичида иқлим кескин ўзгариб бораяпти. Бунга нима сабаб?

Ундан кўзланган мақсади Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) фаолиятини ёритиш, ЯИЖ учун лойиҳавий таклифлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди. Матбуот анжуманида республика манфаатдор вазирлик ва идоралари вакиллари, олимлар ва журналситлар қатнашди.

Иқлим ўзгариши замонамизнинг асосий таҳдидларидан бирига айланган. Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра кузатувлар тарихидаги энг илиқ 20 йил сўнгги 22 йилга тўғри келган. Энг иссиқ тўрт йил эса охирги тўрт йилга тўғри келган. Иқлим ўзгаришининг бошқа яққол белгиларини ҳам кузатиш мумкин, булар – денгиз сатҳининг кўтарилиши, музликларнинг эриши, Ер куррасининг барча минтақаларида кузатилаётган экстремал метеорологик ҳодисалар (сув тошқинлари, қурғоқчилик ва бош.). Табиий офатлар хавфининг ортиши, ҳодисаларнинг мисли кўрилмаган кўлами ҳам бунга далилдир. Агар бугун қатъий чоралар кўрилмаса, иқлим ўзгаришига кейинги мослашиш катта сарф-харажат ва ҳаркатларни талаб қилиши мумкин.

Сўнги тўрт йил ичида иқлим кескин ўзгариб бораяпти. Бунга нима сабаб?

Марказий Осиё ҳам иқлим ўзгарувчанлигининг жорий кучайиши билан боғлиқ, ҳам глобал иқлим ўзгаришининг узоқ муддатли таъсирига мойил минтақа ҳисобланади. Ўтган асрнинг ўрталаридан Ўзбекистонда иқлим илиши тенденцияси кузатиб келинмоқда ва ҳар 10 йилда ўртача йиллик ҳарорат 0,29 0C га ошиб бормоқда. Сўнгги ўн йилликлар давомида иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий ҳодисалар кўпроқ рўй бермоқда ва улар сув ресурслари танқислигининг кучайиши ва қурғоқчилик ҳодисаларининг тез-тез такрорланишига олиб келмоқда.
Шу муносабат билан иқлим ўзгариши олдини олиш ва унинг кузатилаётган оқибатларига мослашиш бўйича зарур чоралар ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш катта аҳамият касб этади.

Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) глобал миқёсдаги ташаббус бўлиб, у кам-углеродли ва иқлимий барқарор ривожланишни молиялаштириш орқали иқлим ўзгариши масалаларини ҳал этишга қаратилган. Жамғарма ривожланаётган мамлакатларда иссиқхона газлари ажратмаларини қисқартиришга ҳамда ҳимояга муҳтож ҳамжамиятларнинг иқлим ўзгаришининг муқаррар оқибатларига мослашишига ёрдам бериш мақсадида 2010 йил Канкун шаҳрида 194 мамлакат ҳукуматлари томонидан ташкил қилинган. Бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Сонгдо шаҳрида жойлашган.

Лобар Мирзо
Вернуться назад